27 апрель куни Манчестер шаҳрида супер оғир вазн тоифасининг WBA (Super) ва WBO камарлари соҳиби 27 ёшли британиялик Тайсон Фьюри ҳамда ушбу вазннинг собиқ жаҳон чемпиони 40 ёшли украиналик Владимир Кличко ўртасидаги реванш жанги олдидан илк матбуот анжумани ўтказилганди.

Бугун, 28 апрель куни Германияда икки бокси иштирокида яна бир матбуот анжумани ўтказилди.

Бу боксчилар ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни 21 минг томошабинга мўлжалланган Manchester Arena спорт саройида бўлиб ўтади.