КХДР мижозлар йўқлиги сабаб хориждаги 20га яқин ресторанини ёпди

Жамият 28 Апрель 2016 589

Шу йилнинг март ойи бошида КХДРга нисбатан янги жазо чоралари қўлланилгандан сўнг, Шимолий Кореянинг хорижий давлатлардаги 20га яқин ресторани мижозлар кирмай қўйганлиги сабаб ёпилган, деб ёзмоқда "Тона ильбо" газетаси Корея республикаси Миллий разведка хизмати (МРХ)га таянган ҳолда.

МРХ директори Ли Бён Хонинг сўзларига кўра, ресторанларнинг асосий мижозлари жанубий кореялик сайёҳлар бўлган.

Корея Республикаси ҳукумати эса, КХДР томонидан ядро ва ракета синовлари ўтказилгач, ўз фуқароларига Шимолий Корея ресторанларига киришни тақиқлаган эди.

Разведка маълумотларига кўра, КХДР дунёнинг 12 давлатида 120га яқин ресторанига эга. Уларда ишлаб топилган халқаро валюта мамлакат ракета-ядро дастурини молиялаштиришга йўналтирилади, деб ҳисобланади.

МРХ директорининг қайд этишича, расмий Пхеньян атом бомбасининг навбатдаги 5 синовини ўтказиш учун тайёргарликни якунлаган ва исталган вақтда синовни ўтказиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар