Англиянинг «Манчестер Сити» клуби амалдаги бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Франциянинг «ПСЖ» клуби қизиқишлари доирасида турибди.

Париж клуби 62 ёшли чилилик мутахассисни Лоран Бланни истеъфога чиқарган тақдирда жамоага таклиф этишни режалаштириб қўйган, дея хабар беради As газетасининг Чилидаги таҳририятида.

Манба берган хабарга кўра, «ПСЖ»да жамоанинг ЕЧЛ 1/4 финалида айнан «Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятидан кейин амалдаги мураббийнинг фаолиятидан норози бўлганлар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Мавсум якунига етгач, Пеллегрини «Сити»ни тарк этади, унинг ўрнига жамоани Хосеп Гвардиола бошқаради. Ҳозирда чилилик мутахассисга Россиянинг «Зенит» клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, «ПСЖ»нинг амалдаги бош мураббийи Лоран Блан февраль ойида парижликлар билан амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтирганди.