Мексикадаги вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясига давлат томонидан зудлик билан аҳамият қаратилиши зарур. Мана шундай фикрни болалар ва ўсмирларни комплекс ҳимоя қилиш миллий кенгашининг ижрочи директори Рикардо Бусио айтиб ўтган. Миллий кенгашнинг маълумотларига кўра, 17 ёшдан кичик бўлган 21,4 млн. мексикалик қашшокликда умр кечирмоқда. Уларнинг 11,5 фоизи, яъни 4,6 млн. нафари ҳимоясиз. Бугунги кунда мамлакат аҳолиси сони 122 млн. кишини ташкил этади.

"Мамлакат ночор ҳолатга келиб қолган. Бу ерда яшовчи 83 фоиз аҳоли у ёки бу қийинчиликка дуч келяпти. Бу Мексика давлатининг у ёки бу томондан емиради", - деди Бусио Noticias MVS радиостанциясига берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, “бу мавзу мамлакат учун янгилик” бўлмай қолди. Coneval шуни алоҳида кўрсатиб ўтадики 2010 йилдан 2014 йил оралиғида мамлакат аҳолисининг 17 ёшдан кичик гуруҳининг қашшоқлик ҳолати 14 фоизга тушган. Аммо бу кўрсаткични давлат ёрдамисиз ушлаб туриб бўлмайди.

Coneval олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2012 йилдан 2014 йилга қадар қашшоқликда яшаётган мексикаликлар сони 53,3 млн. дан 55,3 млн.га кўпайган. Айрим экспертларнинг фикрича, бу рақам аслида икки баравар бўлиши мумкин.