Nintendo янги видеоўйинни тақдим этади

Технология 28 Апрель 2016 786

Nintendo компанияси 2017 йилнинг март ойида NX деб номланувчи янги видеоўйинни тақдим этади. Бу ҳақида The Verge хабар беради.

Янги маҳсулот ҳақида компаниянинг йиллик ҳисоботида келтириб ўтилган.

Бироқ, ўйин қандай кўринишда бўлиши ва қай тариқа ишлаши тўғрисида аниқ маълумотлар берилмаган. Турли хабарларга кўра, ўйин тезлик бўйича Xbox One ва PlayStation 4ни ортда қолдиради. Қурилма шунингдек, Android операцион тизимида ҳам ишлай олади.

Интернетда бир неча маротаба янги видеоўйиннинг суратлари пайдо бўлди, лекин Nintendo расмлар сохта эканлигини қайд этиб келмоқда.

Кўпроқ янгиликлар