Бельгия фуқароларига радиациянинг инсон танасига салбий таъсирини камайтиришда ёрдам берувчи таркибида йод миқдори кўп бўлган таблеткалар тарқатилади. La Libre Belgique газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэгги де Блок сўзларига таянган ҳолда шундай хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, шу пайтга қадар нурланишга қарши хапдорилар мамлакатдаги АЭС ҳудудидан 20 км. радиусда истиқомат қилувчи аҳолига тарқатилар эди. Янги қарорга биноан радиус масофаси 100 км.га ўзгартирилди. Эндиликда, АЭСнинг жойлашуви ҳисобга олинадиган бўлса, мамлакатнинг барча фуқаролари радиоактив хавфли ҳудудда истиқомат қиладиган бўлишди.

Бундан аввал, Бельгиянинг "Дул" АЭС реактори автоматик тарзда тўхтаб қолган эди.