Unilad тармоқ журнали ўзининг Facebook'даги саҳифасида Сенди лақабли кучукча етти ойлик айрилиқдан сўнг ўз эгаси билан учрашгани тасвирланган видеони жойлади. 15 соат ичида роликни 14 миллиондан ортиқ фойдаланувчи томоша қилди.

Facebook аъзолари мазкур видеолавҳага 70 мингдан ортиқ изоҳлар ёзиб қолдиришди. Кўпчилик Сенди ҳақида илиқ фикрлар қолдириб, уни жуда ҳам вафодор жонзот дея таърифлашган. Баъзилар итни инсон билан таққослаб, айрим кимсалар ҳаётда Сенди кўрсатган садоқатни бажаришга қодир эмаслигини айтиб ўтишган.

Шунингдек, итларни мушуклар билан ҳам солиштириб кўришди. Кўпчиликнинг фикрича, мушуклар итлар каби инсонларга вафодор бўла олишмайди.