Ўзбекистон 24 дона замонавий локомотив харид қилади

Ўзбекистон 28 Апрель 2016 2535

Ўзбекистон яқин тўрт йил мобайнида хорижда ишлаб чиқарилган 24 та замонавий локомотив харид қилади, деб хабар қилмоқда Sputnik интернет нашри "Ўзбекистон темир йўллари" АЖдаги манбасига таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни Давлат раҳбари маъқуллаган. Ҳозирда, "Ўзбекистон темир йўллари"га хариднинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш топширилган.

Компания режаларига кўра, хориждан сотиб олинадиган локомотивларнинг 16таси юк ташиш, 8таси йўловчи ташишга мўлжалланган бўлади. Натижада, экспертларнинг фикрича, 2020 йилга келиб, компания йўловчи ва юк ташиш ҳажмини 1,2 мартага оширади.

Янги техникаларнинг барчаси электр энергиясида ишлайди. Бу эса ўзбек темир йўлларини бутунлай электрлаштириш билан боғлиқ. Хусусан, келаси 4 йил мобайнида Самарқанд-Бухоро, Қарши-Термиз, Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон темир йўлларини электрлаштириш ишлари поёнига етказилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти Хитойнинг CNTIC-CNRDLRC компаниясидан катта миқдорда темир йўл техникасини харид қилишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган эди. Айни компания Ўзбекистон шароитларига мослаштирилган O'zel русумли локомотивларини етказиб берган.

Бугунги кунда, мамлакат темир йўл техникаси паркида 50 та замонавий электровоз мавжуд. 2016 йил охирига келиб, замонавий локомотивлар сони 70 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар