«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинги Муборак газни қайта ишлаш заводида газни сероводороддан тозаловчи янги уч блок қуришни тўхтатишни режалаштирган. Бу ҳақда Спутник агентлиги мухбири компания вакилига асосланган ҳолда хабар берган.

Бу нафақат 1981 йилда ўрнатилган газ тозалаш ускуналарини янгилаш, балки чиқарилаётган газдаги сероводород ҳажмини 1,5 бараварга қисқартириб унинг сифатини экспорт стандартигача еткизиш имконини беради. Янги блокларда Россиянинг «Петон» компанияси ускуналари ўрнатилади.

«Лойиҳанинг умумий нархи 264 млн доллардан ошади, ундан 212 млн доллари «Ўзбекнефтгаз»нинг хусусий мулки, қолган 51 миллиони эса республика Тараққиёт фонди томонидан ажратилган. Янги блокларни ишга тушириш йилига 6 миллиард кубометргача газ тозалаш имконини беради. Улар ишга тушгач, уларнинг йилги умумий ишлаб чиқариш қиймати 414 миллион долларни ташкил қилади», — деди компания вакили.

Бугунги кунга келиб компания абсорбер, сепаратор, трубалар, фитинглар, ўлчов аспоблари, автоматлар, беркитиш ва бошқариш мосламалари, техник жараённи автоматик бошқариш тизимлари еткизиб бериш бўйича шартнома тузди.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ускуналар етказиб берувчи сифатида Россия компанияси танланиши тасодифий эмас. Ушбу компаниядан олдин сотиб олинган ускуналари ўзининг самаралиги ва ишончлилигини кўрсатгани айтилган.

Ундан ташқари, ускуналарни янгилаш жараёнида Ўзбекистон машинасозлик саноати ҳам фаол иштирок этади. «Ўзбекхиммаш» аллақачон қиймати 115 миллиард сўм бўлган керакли технологик ускуналарни ишлаб чиқаришни бошлади.

Муборак газни қайт ишлаш заводининг биринчи навбати 1972 йилда ишга туширилган эди. Ўзбекистонда газни қайта ишлаш айнан шу санадан бошланади. Мажмуа йилига 30 млрд кубометр газни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, дунёда энг катта газни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади.