Жорий йилнинг 20 апрелида Самарқанд вилояти ҳокими “Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Унга кўра 2016 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти — автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар воситасида ташкил этилади. Бу ҳақда “Зарафшон” нашри ёзмоқда.

Жетонлар сотилишини амалга ошириш учун шаҳар ҳудуди бўйлаб махсус шохобчаларни ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу махсус шохобчалар сони 13 та бўлиши назарда тутилган.