Samsung компанияси 2016 йил биринчи чорак учун иқтисодий ҳисоботини маълум қилди. Бу ҳақда Nasdaq хабар берган.

Йилнинг биринчи уч ойида компаниянинг умумий даромади 48,78 триллион вонни (43,33 миллиард доллар) ташкил этди. Бу ўтган йил шу давр кўрсаткичларидан 5,7 фоизга кўп. Samsung операцион фойдаси эса 12 фоизга зсди ва 6,68 триллион вондан (5,81 миллиард доллар) иборат бўлди. Бу эса компания кутган рақамлардан кўра 4 фоизга ортиқ.

Бундай юқори кўрсаткичларга Samsung Galaxy S7 смартфонининг ишлаб чиқилиши ҳамда маҳсулотнинг муваффақиятли савдоси сабаб бўлди. Шунингдек, компания маҳсулоти ҳисобланмиш OLED-панеллар, микропроцессорга бўлган талабнинг ошгани ҳам юқори самарадорликка замин яратган.