Сурия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг мамлакат шимоли-шарқидаги Румейлан шаҳрига 150 нафар ҳарбийсини жойлаштиришига норозилик билдирди.

"Дамашқ бу ҳаракатни Сурия ҳукумати билан келишилган ҳолда амалга оширилмаган агрессия деб билади. Бу Суриянинг ички ишларига ўзбошимчалик билан аралашишдир", дейилади ТИВ баёнотида.

"Биз бу очиқ қадамни Суриянинг миллий суверенитетига очиқдан-очиқ тажовуз қилиш деб ҳисоблаймиз", дея ҳужжатдан иқтибос келтиради САНА агентлиги.