Сурияда "рус Рэмбоси" деб аталган зобит Прохоренконинг жасади топилиб, Россияга топширилди

Жаҳон 28 Апрель 2016 776

Сурияда Пальмиранинг озод этилиши учун жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган россиялик лейтенант Александр Прохоренконинг жасади топилди. Ҳарбийнинг жасадини маҳаллий курдлар топишган.

Курд айирмачилари ҳарбийнинг жасадини Россияга топширдилар.

"Курд халқи мудофааси отрядлари Россия ҳукумати илтимоси билан Тадморда ўлдирилган россиялик ҳарбийнинг жасадини олишга муваффақ бўлишди. Бунга улар ва ИШИД ўртасида олиб борилган музокаралар ёрдамида эришилди. Бу махсус операция гуманитар мақсадларда амалга оширилди. Жасад Россия ҳукуматига топширилди", деб айтди РИА “Новости” ахборот агентлигига курд "Халқ мудофааси отрядлари" вакили Ридур Халил.

Халилнинг айтишича, қаҳрамоннинг жасади Россияга етказилган.

Зобитнинг ўлими ҳақида 24 мартда маълум бўлди. Прохоренко наводкачи бўлган ва рус авиациясига террорчиларнинг манзиллари ҳақида кўрсатмалар бериш билан шуғулланган. У бир неча ҳафта якка ҳолда Пальмира ҳудудида ишлаган ҳамда Россия ҳарбий-коинот кучларига террорчилар жойлашган ҳудудлар ҳақида ахборот берган. Зобит ўз вазифасини бажараётган онлардан бирида террорчилар қуршовига тушиб қолган. Лейтенантга фақатгина асирга тушишгина қолган, бироқ у асирга тушишни истамай, ўзига авиация зарбасини чақиртирган ва шу тариқа ўз ҳаётидан кечган ҳолда уни қуршаб олган террорчиларнинг йўқ қилинишига сабаб бўлган.    

Бу қаҳрамонлик бутун дунёни лол қолдирди. Хорижий ОАВлар 26 ёшли зобитни "рус Рэмбоси" деб атай бошладилар. Россия президенти Владимир Путин фармони билан Прохоренкога ўлимидан кейин Россия Қаҳрамони унвони берилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар