Тайваннинг шарқий қисмида бир кечанинг ўзида 26 та сейсмик ҳаракат кузатилди. Бу ҳақда орол марказий метеорология бошқармаси директори Синь Цзайцинь маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, энг кучли силкиниш 27 апрель куни 5,6 магнитудани ташкил этган. Унинг эпицентри Тайваннинг шимоли-шарқий қисмидаги Хуалянь ва Илань уездларида жойлашган. Бу ҳудудларда 3,6 ва 4,5 магнитудали қолдиқ зилзилалар давом этмоқда.

Бундан ташқари, тунда Тайдун уездида 5,5 магнитудали зилзила ҳам кузатилган. Жабрланганлар ва моддий талафот ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.