Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп праймериз натижаларида қўлга киритилган овозлари бўйича рекорд даражани қайд этиши мумкин. Бу ҳақда Politico хабар тарқатди.

Нашрга кўра, республикачилар томонидан ўрнатилган рекорд ҳозирча кичик Жорж Бушга тегишли. У 2000 йилда 10,8 миллион овозга эга бўлган. 26 апрель ҳисоб-китоби бўйича Трамп тахминан 9,9 миллион овоз тўплади. Шундай қилиб, миллиардер ҳали собиқ президентдан ўтиб кета олганича йўқ.

Бироқ, Трамп рекордни янгилай олиш эҳтимоли мавжуд, чунки праймериз даври ҳали тугалланмади ва олдинда қатор штатларда овоз бериш жараёни кутиб турибди, улар орасида 40 миллион нафар одам истиқомат қилувчи энг йирик Калифорния штати ҳам бор.