Туркия ҳукумати Бурса шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиб, 12 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters маълумотларига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Ҳудкуш аёл 27 апрель куни Бурса шаҳри марказида ўзини портлатиб юборганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги азият чекканлар сони 13 нафар деб эълон қилган.