Россиянинг Су-24 самолётининг Сурияда уриб туширилишидан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги инқирозни шунчаки узр сўраш билан ҳал қилиб бўлмайди, бунинг учун музокаралар столи атрофига ўтириб, ечимни топиш керак, деб айтди Туркиянинг Россиядаги элчиси Умид Ярдим.

Ярдим Анқара бўлиб ўтган воқеадан бир неча бор афсусда эканлигини айтганини таъкидлаб ўтди.

"Бундай вазият вужудга келганда, авваламбор музокаралар столи атрофига ўтириш керак. Фикримча, бу вазият узр сўраш билангина ҳал қилинадиган вазият эмас. Бу музокаралар столи атрофида ҳал қилинадиган масалалардир. Стол атрофига ўтирамиз, муҳокама қиламиз, бунинг оқибатида биз ишлайдиган қандайдир натижага келинади", деб айтди Ярдим Москва журналистлари матбуот-анжуманида.

Россия ҳукумати Су-24 самолётининг уриб туширилиши учун Туркиянинг расмий узр сўрашини икки давлат ўртасида юзага келган инқирозни тартибга солиш шартларидан бири сифатида келтирган.

Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатлар 2015 йил 24 ноябрда Туркиянинг Ғ-16 қирувчи самолёти томонидан Сурияда ҳарбий вазифаларни бажараётган Су-24 самолётининг уриб туширилишидан кейин инқирозга юз тутди. Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг бу қилмишини террорчилар шериги томонидан "орқага пичоқ санчиш"га қиёслаганди ҳамда миллий хавфсизликни таъминлаш ва Туркияга нисбатан махсус иқтисодий тақиқловларни киритиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.