Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Ўрикзор маҳалласида яшовчи 64 ёшли С.Юнусхон кўчада кетаётганида кутилмаганда ортидан кимдир югуриб келиб, ичида 2 миллион 270 минг сўм пули бўлган сумкани тортиб олмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Отахон сумкани қўйиб юбормасдан атрофдагиларни ёрдамга чақирди. Шу яқин атрофда хизмат вазифасини бажараётган Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари бақир-чақирни эшитиб, отахонга ёрдамга шошилишди.

Талончи қўлга олинди. У шу маҳаллада яшовчи 31 ёшли Ш.Д. экан. У қилмишига яраша қонун олдида жавоб берадиган бўлди.