Украина давлат бюджети камомади 2016 йил биринчи чорагида 436,2 млн долларни ташкил этди

Иқтисодиёт 28 Апрель 2016 1193

2016 йилнинг биринчи чорагида Украина давлат бюджетидаги камомад  11 млрд гривна (мамлакат миллий банки жорий курси бўйича 436,16 млн АҚШ доллари)ни ташкил этган.

Бир йил муқаддам, давлат бюджетида 4,435 млрд гривналик (175,85 млн доллар) профицит қайд этилган эди. Бу ҳақда 28 апрель куни Украина молия вазирлигида маълум қилишди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Украина давлат бюджетининг биринчи чоракдаги даромадлари 129,157 млрд гривна (5,121 млрд доллар), харажатлари 140,166 млрд гривна (5,56 млрд доллар)дан иборат бўлган. 2015 йил биринчи чораги билан таққосланганда давлат бюджети даромадлари 14,1 фоизга, харажатлари эса 28,9 фоизга ошган, дейилади молия вазирлиги ҳисоботида.

Украина давлат бюджети ўтган йилнинг 25 декабрида қабул қилинган эди. Унга кўра, 2016 йилги бюджет даромадлари бир йил аввалгисига қараганда 15,1 фоизга кўп бўлиб, 595,1 млрд гривнани ташкил этади. 2016 йилги давлат харажатлари эса, ўтган йилгига қараганда 14,5 фоиздан иборат бўлиши ва 684,5 млрд гривнага тенг бўлиши керак. Украина давлат бюджетида рухсат берилган камомад ЯММ (ялпи миллий маҳсулот)нинг 3,7 фоизини ташкил этиши керак.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар