Электроника ишлаб чиқарувчи Samsung ва LG компаниялари бир неча йиллардан бери бутунлай эгилувчан дисплей прототипларини намойиш этиб келишмоқда. Бироқ букилувчан смартфон кўринишидаги тугалланган тайёр маҳсулот ҳанузгача ишлаб чиқарилмади. Бу борада хитойлик рақиблар Кореянинг гигант компанияларидан ўзиб кетишлари мумкин.

Яқинда Чунцинда ташкил этилган кўргазмада ҳеч кимга маълум бўлмаган Хитойнинг Interim номли ишлаб чиқарувчи компанияси ўзининг эгилувчан Аndroid-смартфонини намойиш этди. Смартфонда мослашувчан OLED-дисплейи ўрнатилинган бўлиб, у графен асосида тайёрланган. Видеода тасвирланишича, қурилма кўргазма меҳмонларидан бирининг қўлида осонгина букланмоқда ва ўз функционаллигини мутлақо сақлаб қолмоқда.

Ҳозирча тақдим этилган роликда смартфон ишлашидаги муаммо ва камчиликлар кўзга ташланмаган. Фақатгина дисплейдаги тасвирнинг сифати бироз кўнгилни хира қилади.

Шу сабабли Interim шунчаки технологик намунани тақдим этган деб ҳисоблаш мумкин. Тугалланган маҳсулот эса тез орада электрон бозорга чиқиши кутилмоқда. Қурилма прототипининг қандайдир техник ҳусусиятлари тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.