Хитойда ишлаб чиқарилган энг замонавий суперкарлар

Технология 28 Апрель 2016 2410

Пекин автосалонида Хитойнинг BAIC компанияси ўзининг янги Arcfox-7 суперкарини намойиш этди. Мазкур модель ХХРда 2016 йилдан сотувга чиқа бошлайди. Маълум бўлишича, Хитой авто ишлаб чиқарувчилари нафақат клавиатурадаги тугмалар комбинацияларини бажаришни уддалашади, балки ўзлари ҳам баъзи нарсаларни ишлаб чиқаришга қодир. Биз Хитойнинг бир қанча тез ҳаракатланувчи машиналарини эътиборингизга намойиш этамиз.

BAIC Арсфо-7


1958 йилда асос солинган BAIC компанияси – Хитойдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири саналади. Бу автобрендни Хитойнинг General Motors ёки Toyota’си дейиш ҳам мумкин. Arcfox-7 модели жорий йилда Пекиндаги автосалонда намойиш этилди. «Аркфокс»нинг янгича кўринишида анъанавий ички ёнув двигатели эмас, балки электр қуввати ўрнатилган.

Arcfox-7 603 от кучига эга ва батареядан 6,6 киловатт-соатда қувват олади. Унинг максимал тезлиги соатига 260 километрни ташкил этади.

BAIC Arcfox-7’нинг эшиклари "балиқчи қуш қаноти" кўринишида бўлиб, унинг бошқарув электроникаси, оптикаси, рақамли жиҳозлар ва ҳаттоки, двигателни қўл ёрдамида ишга тушириш учун сканер ҳам мавжуд.

Arcfox-7 – BAIC мустақил ўзи яратган маҳсулот эмас. Машинани Campos Racing пойга жамоаси ёрдамида Барселонада ишлаб чиқаришган. Испан-хитой ишлаб чиқарувчиларининг икки эшикли автомобили жорий йилнинг сўнгига қадар сотувга чиқади.

TechRules TREV


Хитойнинг яна бир компанияси – TechRules – BAIC каби кенг тарқалмаган. Бироқ инновация жиҳатидан компания барча маҳаллий рақибларини ортда қолдириши мумкин. Масалан, 2016 йилда Женева автосалонида намойиш этилган TREV прототипи орқали TechRules анчайин муваффақиятга эришди.

Максимал ҳаракат захираси ҳайратда қолдиради – нақд 1930 километр!

Icona Vulcano


Icona фирмаси 2010 йилда Cecomp S.p.A. ва Tecnocad Progetti S.p.A. итальян компаниялари, шунингдек, Nissan ва Jaguar Land Rover собиқ дизайнери Самуэль Чуфар ҳамда Bertone ва Aprilia ижрочи директори Тересио Гаудио бошчилигида яратилган. Ҳозирда компаниянинг ягона Vulcano суперкари мавжуд.

Icona Vulcano биринчи талқини 2013 йилда ишлаб чиқарилган. Углерод кузов панелли алюминий шассида қурилган купега учун икки гибридли электр куч қурилмалари тайёрланган. Биринчисига 790 от кучига эга 12 цилиндрли 6 литрли двигатель, 160 от кучига эга электродвигатель ва «автомат» кирган. Иккинчиси эса бензинли V6 ва иккита электродвигатель. Сўнгги вариант купени 8,9 сонияда соатига 200 километргача бўлган тезликка эришишини таъминлай олади.
Моделлар нархи - 2 миллион евро атрофида.

Qiantu K50 Event!


Танишинг – Хитойнинг биринчи электрон суперкари Qiantu K50 Event! Автомобиль асосий акционери CH Auto муҳандислик компанияси ҳисобланган Qiantu Qiche фирмаси томонидан ишлаб чиқилган. Модель илк марта 2015 йилнинг апрель ойида Шанхайдаги моторшоуда намойиш этилган.

Qiantu Qiche электрон суперкари Хитойда шу йилдан сотувга чиқа бошлайди. Тахминий нархи – 700 минг юань бўлиб, бу деярли 110 минг долларни ташкил қилади. Хитойда худди шу нархда Tesla Model S’ни харид қилиш мумкин.

Windbooster Titan


Titan – тюнинглар ишлаб чиқарувчи Cammus компаниясига тегишли Windbooster хитой фирмасининг биринчи машинаси. Cammus 2008 йилда очилган бўлиб, у асосан қўшимча жиҳозлар, тормоз механизмлари ва электрон воситаларни бошқариш учун гаджетлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Cammus 2014 йилдан бошлаб Windbooster бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлади.

CH Auto Aculein


Бу машина Ferrari 599ни ёдга солади ва уни Хитойнинг энг биринчи суперкари деб аташади. CH Auto компанияси Aculein деб номланган купесини 2010 йилда намойиш этди. Машинанинг ҳаракатлантирувчи «кучи» устида хитойликлар бош қотиришмаган ва BMW 6-Series автомобиллариникидан кўчириб олишган: яъни 372 от кучига эга бўлган 4,8-литрли V8 двигатели. Aculein қўзғалиш жойидан 100 километр соат тезлигига 5,2 сонияда чиқади ва унинг максимал тезлиги 270 километр соатни ташкил этади.

V12 двигателга эга бўлган Diablo асл нусхасига нисбатан Ю ва Тао компанияси томонидан ишлаб чиқилган унинг кўчирмаси Toyotaнинг V8 твин-турбо двигатели билан жиҳозланган. «Юзталикка» кўчирма беш секунда чиқиб олади, унинг максимал тезлиги эса 300 километр соатни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар