Хитойлик фермер сув ости қайиғини қуриб битирди ва унга патент олишга ҳам муваффақ бўлди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар тарқатди.

Аньхой провинцияси Мааньшань шаҳар округида истиқомат қилувчи Чжан Шэну телевизион шоудан таъсирланиб, шахсий сув ости қайиғини ишлаб чиқиш ғояси билан устида иш бошлади. Уйда хотини йўқлигидан фойдаланиб дарров ишга киришди (хотини онасини кўргани кетганди). Икки ой давомида у пўлат плиталарни пайвандлаб тунлари билан ишлаб чиқди.

Натижада узунлиги олти метр, эни 60 сантиметрли субмарина пайдо бўлди. Бир учи сув юзасида жойлашган қувурча орқали қайиқ кислород билан таъминланади. Тажрибалар давомида эришилган максимал тезлик – етти узел (соатига денгиз мили).

Субмарина хитойлик мансабдорларда катта таассурот уйғотгани учун унга патент ҳам беришди.