«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналида «Атлетико»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунлангандан кейин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Учрашувнинг 75 фоиз вақтида яхши ўйнадик деб ўйлайман. Гол уриш учун етарли вазиятларимиз бўлди, аммо буни уддалай олмадик.

ЕЧЛнинг қайси жамоаси сафарда гол уриш учун бугун бизда бўлган имкониятга эга бўлган экан, билмайман. Одатда бизга бу қадар кўп имконият беришмайди.

Мюллерга келсак, у асосий таркибда тушмади, бизга чап қанотда чапақай , ўнг қанотда ўнг оёқда тепадиган ҳужумчи керак эди. Бунинг устига марказни мустаҳкамлаш учун қўшимча яримҳимоячидан фойдаланишни истаган эдик», – дейди Гвардиола.

Маълумот учун, «Бавария» ярим финалнинг жавоб ўйинини 3 май куни «Атлетико»га қарши ўз майдонида ўтказади. Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида «Бавария» ўз майдонидаги барча учрашувда зафар қучган.