Афғонистон ҳарбийлари мамлакатнинг бир қатор вилоятларида ўтказилган ҳарбий амалиётлар натижасида камида 64 нафар жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлигига асосланиб, Ҳама Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Махсус амалиётлар Қундуз, Бадахшон, Ҳост, Ғазна, Жузжон ва Каписа ваилоятларида ўтказилган. Қуруқликдаги қўшинларни осмондан мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари қўллаб-қувватлаган.

Афғонистон армиясининг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ.

Афғонистондаги вазият кейинги ярим йил ичида ёмолашиб бормоқда. Бу вақтгача асосан тоғли ҳудудларда ўз ҳаракатларини олиб борган "Толибон" жангарилари эндиликда паст текисликлардаги йирик шаҳарларни эгаллаш учун ҳаракатлар олиб бормоқда. Қолаверса мамлакатнинг ғарбий қисмида ИШИД жангарилари гуруҳлари пайдо бўлган.