Ўз танловига розилик билдирмаган ота-онасидан қочиб, очарчиликдан қийналаётган африкалик болаларнинг олдига кетмоқчи бўлган қизалоқ яна бир марта ОАВ нигоҳига тушди.

"Агар Африка жуда узоқ бўлса, Лапландияга йўл олган" қизчани Африка жанубида жойлашган Сьерра-Леоне давлатининг Москвадаги элчихонасига таклиф этишди.

Энди қиз давлатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганига 55 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган байрамга бориши мумкин.

Ушбу видеода қиз очиқкўнгиллик билан африкалик болаларга сут ва торт, ҳатто ўзи еб ўтирган нонушта-ёрмасини ҳам олиб бормоқчи бўлади. 

“Ҳозир биз ойим билан торт пиширамиз ва Африкадаги болаларга олиб борамиз... Яхшиси, биз ўша ерда яшайлик... чунки мен улардан жуда хавотир оляпман”, - дейди қизалоқ.