American Idol телешоуси эгалари банкрот бўлди

Жамият 29 Апрель 2016 791

American Idol ҳамда So You Think You Can Dance телекўрсатувлари асосчиси Core Media Group компанияси банкротга учраганини эълон қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Калифорниядаги компания ўз қарзини 512 млн долларга, активларини 73 млн долларга баҳолаган.

Телекўрсатувлар рейтингининг тушиб кетиши ва Coca-Cola ва AT&T каби йирик ҳомийларнинг ҳамкорликни тўхтатиши банкротликка сабаб бўлди. Шунингдек, Walt Disney World кўнгилочар боғидаги American Idol аттракционлари ҳам ёпилди.

2014 йили American Idol келтирадиган фойда бир йил аввалгидан кўра 15 миллион долларга камайди. 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса бу кўрсаткич яна 35,6 миллион долларга тушиб кетди.

Компаниянинг собиқ ижрочи директори Саймон Фуллер ҳужжатларда энг кам таъминланган кредитор сифатида кўрсатилган. Унинг қарзи 3,3 миллион доллар.

American Idol шоуси 14 йил давомида эфирга узатилди ва бир ой аввал ёпилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар