АҚШ фуқароси Шимолий Кореяда 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Жаҳон 29 Апрель 2016 966

Шимолий Кореяда ўтган йили ҳибсга олинган, АҚШнинг корейс миллатига мансуб фуқароси Ким Дон Чхол Шимолий Корея олий суди томонидан жосуслик қилиш айби билан 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

62 ёшли америкалик Шимолий Кореянинг шарқидаги Расон савдо-иқтисодий ҳудудида қўлга олинган. У бу ерда тадбиркорлик ва хайрия фаолиятида иштирок этишини рўкач қилиб, жосуслик фаолиятини олиб борган. Кейинроқ айбланувчи Жанубий Корея разведкаси топшириғи билан Шимолий Кореяда турли маълумот, жумладан ҳарбий характердаги маълумот йиғиш билан шуғуллангани, аҳоли орасидаги кайфиятлар, озиқ-овқат бозорларидаги вазият ҳақида маълумотлар бериб турганини тан олган.

Ким Дон Чхоль "Шимолий Кореяга қарши мудҳиш жиноят қилганини, жумладан Пхеньянга қарши ёвуз ташқивот олиб борганини тан олди ва қилмишлари учун узр сўраб, унга раҳм-шафқат кўрсатилишини илтимос қилган".

Прокурор қаттиққўлроқ ҳукм чиқарилишини талаб қилган, бироқ суд айбланувчининг терговга кўмак кўрсатгани, чин юракдан пушаймонлиги ва кекса ёшини ҳисобга олиб, юмшоқроқ ҳукм чиқарди.

Ким Дон Чхоль 19 ёшигача Сеулда яшаган, сўнгра АҚШнинг Виржиния штатига кўчиб ўтиб, шу ерда олий таълим ва АҚШ фуқаролигини олган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар