БААда жарроҳлик амалиётисиз юрак хасталигига чалинган бемор ҳаёти сақлаб қолинди

Жамият 29 Апрель 2016 2605

БААдаги касалхоналарнинг бирида ҳеч қандай жарроҳлик амалиётидан фойдаланмаган ҳолда ҳаёт учун зарур бўлган юрак операцияси муваффақиятли тарзда амалга оширилди ва бу тиббиёт оламида катта янгиликка айланди.

RAK шифохонасининг шифокорлари бир неча йиллар давомида беморнинг юракдаги қон айланишига тўсқинлик қилаётган ва кучли оғриқ бераётган нотабиий ўсган тўқималар - суб-аорталь мембранани жарроҳликсиз баллонли дилатация жараёни орқали даволашга муваффақ бўлишди.

“Тери орқали баллонли дилатация технологияси” деб ном олган инновацион амалиёт нафақат кўп ҳолатда таваккалчилик билан қилинувчи жарроҳлик операцияларини ўрнини боса олади, балки жарроҳликдан сўнг терида қолувчи излардан халос этишга ва беморнинг соғлиғи табиий йўл билан тезроқ тикланишига ёрдам беради.

19 ёшли нигериялик бемор туғма юрак хасталигига чалинган эди, бунинг оқибатида сўнгги йилларда, унинг юраги уришдан тўхтаб қолиш ҳолатлари кўп бор такрорланиб турди. Қизнинг уйига шифокорлар тез-тез келиб турса-да, улар бу хасталикнинг олдини олиш ёки енгиллаштириш учун ҳеч қандай чора топа олишмади. Нигерияда ўтказилган синов операциялари юрак қон айланиш тизимига жиддий таъсир кўрсатиб, қизнинг аҳволини янада оғирлаштирди.

Беморнинг хасталиги камдан-кам учрайдиган касаллик бўлиб, у қоннинг юрак қисмига етиб боришига тўсқинлик қилади ва оқибатда бутун танада кислород танқислигини келтириб чиқаради.

Шундан сўнг, бемор БААдаги RAK шифохонасига жўнатилди. У ерда шифокор Ажай Каножиа аортадан кичик масофа узоқликда жойлашган ингичка суб-аорталь мембранани топишга муваффақ бўлди. Мембранада бир неча тешиклар бўлганлиги сабабли у юракка оз миқдорда қонни юборишга ёрдам берди.

"Бу амалиёт 40-45 дақиқага чўзилди. Амалиётдан сўнг бемор бироз дам олгач, бутунлай соғайиб кетди", - дейди шифокор Ажай Каножиа. Шифокор мазкур операцияни Ситарам Радхакришнан билан биргаликда ўтказди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар