Бишкек шаҳрининг асос солинганига 138 йил бўлди. Шаҳар кенгаши қарори билан 29 апрель шаҳарга асос солинган кун этиб белгиланган.

Пойтахт маъмурияти байрам дастурини тайёрлашган. Дастур аҳоли турар-жой мажмуасида иккита болалар боғчасининг очилиш маросими билан бошланган.

Соат 12:00 дан сўнг Қирғизистон Республикаси гимни янгради ва Бишкек куранти бонг урди. Бонг ҳар куни 8:00 дан 21:00 гача чалинадиган этиб қўйилди. Унинг овозини эшитиш мумкин.

12:30 да Қирғизистон миллий кутубхонасида “Пишкек—Фрунзе—Бишкек” фотокўргазмаси бўлиб ўтди. 15.00 дан 18:00гача шаҳарнинг турли жойларида байрам тантаналари ўтказиш режалаштирилган.

Пойтахтнинг тўртта туманида жойлашган хиёбонларда ҳам халқ сайри ташкил этилган.

Бундан ташқари, шаҳар кўчаларида 10 та янги автобус йўналишга қўйилган. Транспортларни Бишкек шаҳрига Урумчи шаҳри совға қилган.

Байрам тантаналари 30 апрель куни ҳам давом этишини маълум қилинган.