Бугун “Йўқотилган жаннат” фильми премьераси бўлиб ўтади

Маданият 29 Апрель 2016 4110

“Нафрат”, “Сен етим эмассан”, "Айрилик” , “Ожиза”, “Мени кечир” каби фильмларни яратган режиссёр ва сценарист Дурдона Тўлаганова яна бир янги “Йўқотилган жаннат” номли картинага қўл урди.

Беш кунлик дунёда, Ватан, оила, онанинг жаннатга тенг эканлиги, бу тушунчаларнинг қадрига етиш кераклиги ғоясини сингдирган мелодраммада севгиси учун бутун дунёдан воз кечишга тайёр бўлган содда қиз ўз онасидан, оиласидан айрилиб қолади.

Режиссёр Дурдона Тўлаганованинг айтишича, фильмда жаннат ўз номидан келиб чиққан ҳолда Ватан, оила ва онага қиёсланган.

Суратга олиш жараёнида айрим кадрлар Малайзия давлатида суратга олиниб, унда бош ролларни Ситора Алимжонова, Ямин, Сўғдиёна Азимова, Гулхумор Абдуллаева, Муяссар Бердиқулова каби актёрлар ижро этган.

Фильм премьераси бугун 29-апрел куни пойтахтимиздаги барча кинотеатрларда тақдим этилмоқда.

Хусусан, премьера эртага 30-апрел куни Қўқон шаҳрида қад ростлаган, санъаткорлар томонидан тез-тез концерт дастурлари уюштирилиб туриладиган “Қўқон савдо маркази” да бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар