Эрондан Ўзбекистонга қорадори олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари суд қилинди

Жамият 29 Апрель 2016 1939

Самарқанд вилоятининг Жума шаҳрида суд Эрондан наркотик моддалар олиб келишни йўлга қўйган жиноий гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 14 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда суд вакилига асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар берган.

Ушбу иш жиноий ишлар бўйича Пастдарғом туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Манбанинг аниқлик киритишича, жиноий гуруҳ аъзолари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи фуқаролар ҳисобланади.

"Жиноий гуруҳ аъзолари Эрон фуқароларидан катта миқдорда афюн сотиб олиб, уларни темир йўл вагонлари хоналарида, шунингдек автомобиллар воситасида яширинча Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш билан шуғулланишган", — деган суд вакили.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ Ўзбекистон ҳудудида наркотиклар савдоси бўйича йирик тармоқ ташкил қилиш мақсадида ҳаракатланган. Шубҳали хатти-ҳаракатлар пайқалгач, гуруҳ аъзолари ортидан кузатув олиб борилган ва тез орада уларнинг барчаси қўлга олинган.

"Гуруҳ аъзоларининг уйлари тинтув қилинганида, 20 килограммга яқин қорадори ва катта миқдордаги нақд пул маблағлари топилган", дейди суд вакили.

Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан наркотик моддалар олиб ўтиладиган йўналиш "шимолий йўналиш" деб аталади. Ҳар йили бу йўналиш орқали Россия ва Европа мамлакатларига 100 тоннадан ортиқ миқдордаги наркотик моддалар етказиб берилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар