Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг ярим финалидаги яна бир учрашув Украинанинг Лвов шаҳрида «Шахтёр» ва «Севилья» ўртасида кечди. Витолонинг тезкор голига биринчи бўлимнинг ўзида мезбонлардан Марлос ҳамда Тарас Степаненко бир мартадан жавоб қайтарди — 2:1. 82-дақиқага келиб польшалик бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Кевин Гамейро аниқ амалга ошириб, якуний натижани ўрнатди - 2:2.

Европа Лигасининг жавоб беллашувлари 5 май куни ўтказилади.

Шахтёр – Севилья 2:2
Голлар: 0:1 – 6 Витоло, 1:1 – 23 Марлос, 2:1 – 35 Степаненко, 2:2 – 82, пенальти Гамейро.
Шахтёр – Пятов, Кучер, Исмаили, Срна, Ракицкий, Марлос (Бернард, 90), Малышев, Коваленко, Степаненко, Тайсон (Веллингтон Нем, 90), Феррейра (Эдуардо, 90).
Севилья – Сория, Рами, Эскудеро, Мариано, Каррису, Криховяк, Нзонзи, Банега, Витоло, Коноплянка (Крон-Дели, 59; Коке, 72), Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (27), Каррису (40), Криховяк (48), Малишев (89), Срна (90).