Фарғонада қалбаки 5000 сўмлик купюралар фойдаланган шахслар қўлга олинди

Жамият 29 Апрель 2016 1705

Фарғоналик икки нафар фуқаро ёнилғи-мойлаш махсулотларини қалбаки пулларга харид қилишди.

Фарғона вилояти ички ишлар ходимлари томонидан қалбаки купюраларни муомала киритишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилган.

27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар Бувайда туманидаги савдо шохобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиб 100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни билан тўловни амалга оширишган.

Шубҳа остига олинган купюралар экспертизадан ўтказилгач, уларнинг қалбаки экани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар