Lamborghini компанияси Huracan купеси учун унга тажовузкорроқ кўриниш берувчи янги кузов обвесини намойиш қилди. Карбондан ясалган обвес (осма деталлар: спойлер, аксқанотлар ва шу каби) 19 минг 850 еврога баҳоланди. 

Huracan обвеси ўз ичига янги олдинги спойлер, олди ва орқа бамперга углепластик накладкалар, катталаштирилган ён юбкалар ва орқа акс қанотни ўз ичига олди.

Lamborghini Huracan 610 от кучига эга 5,2 литрли V10 атмосферали двигатель билан жиҳозланади. Двигатель етти поғонали икки илашишли "робот" узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди. Купе 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда эриша олади. Унинг максимал тезлиги соатига 325 км ни ташкил қилади. 

Айни вақтда Lamborghini компания Huracan’нинг экстремал модификацияси устида ишламоқда. Купе кузовнинг янги аэродинамик обвесини, Huracan GT3 пойга суперкаридан қувватлироқ мотор ва чиқариш тизими олади.