Lego раҳбарининг ўғли компаниянинг янги вориси этиб тайинланди

Иқтисодиёт 29 Апрель 2016 1420

Даниянинг таниқли Lego A/S компанияси раҳбари Кьелль Кирк Кристиансен 28 апрель куни вице-президентлик лавозимини ўзининг ўғли Томас Кирк Кристиансенга топширишини маълум қилди. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар берди.

Томас Кирк Кристиансен шунингдек, отасининг ўрнига Lego Foundation компанияси раиси лавозимини ҳам эгаллайди. Мазкур компания Lego A/Sнинг 25 фоизлик акцияларига эгалик қилади, қолган 75 фоиз акция эса Кьелл Кирк Кристиансен ва унинг 3 нафар фарзандига тегишли бўлган Kirkbi A/S холдинг компаниясига ўтади.

Forbes маълумотларига кўра, Кьелль Кирк Кристиансен Даниянинг энг бадавлат шахсларидан бири саналади. Кирк Кристиансеннинг молиявий ҳолати 9,7 миллиард долларга баҳоланган. Унинг ўғлининг компания янги раҳбари лавозимида бажарадиган асосий вазафасидан бири Lego учун янги экологик хом ашёлар излаб топишдир — ҳозир «ғишт» ўйинчоқлар акрилонитрилбутадиенстиролдан ясаб чиқарилмоқда.

Lego (Данияликлар тилида leg godt - «яхши ўйна» деган маънони англатади) компаниясига 1934 йилда дурадгор Оле Кирком Кристиансен томонидан асос солинган. 1949 йилда фирма «Автоматик бирлаштирувчи ўйинчоқлар» номи остида тўплам ишлаб чиқаришни бошлади. Асосни яратиш ғояси Kiddicraft компаниясининг Буюк Британияда петентланган ўз-ўзини қулфлайдиган ғиштларидан олинган.

Lego ўзининг машҳур ўйинчоқ «ғиштларини» 1958 йилда патенлаштирди. Орадан 42 йил ўтганидан сўнг, Британиянинг сотувчилар ассоциацияси ясалувчи Lego’ни XX асрнинг энг таниқли ўйинчоғи деб атади.

Кўпроқ янгиликлар