«Лестер» АПЛда чемпион бўлса, Раньери қўшимча 5 млн фунт мукофот олади

Спорт 29 Апрель 2016 4632

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери жамоаси билан мавсум якунида чемпионликни қўлга киритгудек бўлса, бонуслар сифатида 5 млн фунт атрофида мукофот олади.

Италиялик ушбу мураббий билан 2015 йилнинг ёзида тузилган шартномага кўра, натижалар сифатига кўра молиявий рағбатлар белгиланган.

Шартномага кўра, 18-ўриндан юқоридаги ҳар бир ўрин учун 100 минг фунтдан бонус белгиланган. Жамоа биринчи ўринни эгалласа, мураббийга 1,7 млн фунт бонус сифатида берилади.

Daily Mail хабарига кўра, чемпионлик учун ва ЕЧЛ йўлланмаси учун алоҳида мукофот пуллари ажратилган. 

Англия чемпионати якунланишига 3 тур қолган вақтда «Лестер» ўзининг  энг яқин таъқибчиси «Тоттеҳэм»ни 7 очко ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Чемпионлик кафолатланиши учун Клаудио Раньери шогирдлари кейинги 3 турда 3 очко олиши кифоя қилади.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 84017 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43853 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17639 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 68066 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125807 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 1130 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 828 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 2019 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 1151 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 975 Жамият
Кўпроқ янгиликлар