Россия янги авлод ракеталарини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларини якунлаш арафасида турибди. Ушбу ракеталар НАТО ракеталарга қарши мудофаа тизимларига бемалол бардош бера олади. Агар Швеция иттифоққа қўшилса, янги қурол воситаси Россиянинг шимолий чегараларига жойлаштирилади. Бу ҳақда Федерация Қўмитасининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича раиси ўринбосари Евгений Серебренниковга асосланиб, РИА Новости агентлиги маълум қилган.

Серебренниковнинг сўзларига кўра, нафақат ҳарбий-техник чоралар кўрилади, балки ҳарбийлар сони ҳам кўпайтирилади.

“Агар Швеция НАТОга қўшилса, Россия шимолий ва шимоли-ғарбий чегараларида, жумладан, Шимолий флотда ҳам Қуролли кучлари сонини оширади”, деб огоҳлантирди сенатор.

"Ушбу чоралар нафақат Стокгольмнинг ҳарбий-сиёсий блок таркибига кириши эҳтимолига, балки иттифоқнинг Россия чегаралари яқинида хизмат доирасини кенгайтиришга уринишига нисбатан бериладиган муқаррар жавобдир. “Швеция ҳам, НАТО ҳам хулоса қилишлари лозим", дея қўшимча қилади Серебренников.

28 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Швециянинг Dagens Nyheter газетасига берган интервьюсида Швециянинг НАТОга қўшилиши эҳтимолига жавобан Москва шимолий чегараларда ҳарбий-техник чоралар кўришини маълум қилганди.