Москвада Ғалаба парадининг биринчи репетицияси ўтказилди

Жаҳон 29 Апрель 2016 6555

28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Москвада 9 майда ўтказиладиган Ғалаба парадининг биринчи репетицияси ўтказилди. Техника Тверской кўчасидан ўтгандан кейин, ижтимоий тармоқларда воқеа гувоҳлари томонидан олинган юзлаб суратлар чоп этилди.  

Москва кўчаларидан бир неча соат ичида Т-34-85, Т-90 ва Т-14 "Армата" танклари, "Курганец" пиёда ҳарбий машиналари, "Мста-С" ўзиюрар гаубицалари, "Бук-М2" зенит-ракета мажмуалари ва бошқа ҳарбий техника ўтди. 

Журналистларга шу куни Ғалаба байроғи олиб чиқилиши, парад расчётлари томонидан Россия мудофаа вазирининг қаршиланиши, пиёда парад расчётларининг тантанали марши ва ҳарбий техника ўтиши намойиш қилинди.  

Тайёргарчилик туфайли метро ишида вақтинчалик чекловлар киритилди, ер усти транспорти ҳаракати тўсилди. Яна иккита тайёргарчилик 5 майда ўтади, бош репетиция эса 7 майга белгиланган. 

Ғалаба куни парадда 128 та ҳарбий техника бирлиги ва 10 мингга яқин ҳарбий иштирок этади. Парад ўтадиган майдон узра бу йили Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан умумий ҳисобда 71 та самолёт ва вертолёт учиб ўтади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30596 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16773 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66070 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57472 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 1161 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1880 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2025 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 539 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар