Навоий вилоятида 343 нафар фуқаролар йиғини раиси сайланади

Жамият 29 Апрель 2016 1288

Ўзбекистонда жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига Навоий вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Навоий вилоятида 343 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 3 минг 700 дан ортиқ маслаҳатчиси сайланади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонуни асосида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

– Вилоят марказида 30 маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, сайловларда 30 раис ва уларнинг 277 маслаҳатчиси сайланиши лозим, – дейди Навоий шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Аҳрор Пирназаров.

Вилоятда сайловларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш, муқобиллик асосида номзодлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалла аҳли ўзи ишонган, ташаббускор ва фидойи номзодни сайлаши учун барча шароит яратилмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар