Норвегияда вертолёт қулаши бўйича олиб борилаётган қидирув амалиёти иштирокчилари Берген шаҳридан ғарбда қулаб тушган Eurocopter вертолётининг 11 нафар йўловчиси жасади қолдиқларини аниқлаган. Бу хақда полицияга асосланган ҳолда Bergens Tidende хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, вертолётда аввал айтилганидек 14 эмас 13 киши бўлган, улардан бири италиялик, яна бири буюк британиялик экани аниқланган. Яна 2 кишининг жасадини излаш ишлари давом этган.

Қайд этилишича, вертолёт қолдиқларининг бир қисми қуруқликдан, қолган қисми сувдан топилган.

Гувоҳлар вертолёт ҳаводалигидаёқ портлаб кетганини айтишган.

Вертолёт Шимолий денгиздаги нефть платформасига ходимларни олиб кетаётганди.