Москвада 29 февралда ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизчани ўлдириб, сўнгра "Октябрьское поле" метро станциясида қизчанинг боши билан қўлга олинган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова психиатрик экспертиза натижаларига кўра онг-шуурсиз деб топилади. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги вазиятдан хабардор бўлган манбасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Аёлнинг ақли расолигини текширган В.П.Сербский номидаги ижтимоий ва суд психиатрияси Давлат илмий маркази мутахассислари яқин кунларда терговга суд-тиббиёт психологик-психиатрик экспертизаси хулосасини топширадилар. Шифокорларнинг фикрича, Бобоқулова ўш қилмишларига тўлиқ жавоб берадиган даражада эмас. Манбанинг маълумотларига кўра, шифокорлар аёл жиноятни ақли норасо ҳолатда амалга оширган, деган хулосага келишган.

Шунга кўра, кўринишича қотилликни амалга оширган аёл мажбурий руҳий даволанишга юборилади.

Айни вақтда қотил "Бутирка" тергов изоляторининг руҳий касаллар шифохонасида сақланмоқда.

Аввалроқ Бобоқулова руҳий экспертизадан ўтгани, бироқ экспертиза натижалари тергов ва шифокорлик сири эканлиги маълум қилинганди.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, аёл ўз ватанида ҳам руҳий касалликдан даволанган.