Oppo етакчи смартфонларнинг кучли бешталигидан ўрин эгаллади

Технология 29 Апрель 2016 1043

Oppo ўтган йилги кўрсаткич (7,3 миллионта смартфон)га нисбатан 2016 йилнинг биринчи мавсумида савдодаги 150 фоизли ўсиш билан (18,5 миллионта смартфон) ўз рекордини қайд этди ва IDC маълумотига кўра, биринчи маротаба энг талабгир смартфон брендлари бешталигидан ўрин эгаллади. Орро учта гигант компаниялар - Samsung, Apple ва Huawei’дан кейин фахрли тўртинчи ўринни забт этди. Oppo иккита янги F серияли қурилмалари туфайли мавсумда энг кўп сотилган смартфонлар қаторидан жой олди.

F1 ва F1 Plus смартфонларининг дизайни ва фотоимкониятлари учун жуда кўп ижобий фикрлар билдирилган. Plus-талқинда 16-мегапикселли f/2,0 апертурага эга олд камера ва 13-мегапикселли f/2,2 диафрагмага эга бўлган асосий камера жойлашган. Айнан шу кўрсаткичлар сифатли селфи ишқибозлари кўнглини забт этди.

IDC ва Sino-MR маълумотига кўра, Oppo F1 ва F1 Plus Хитойдаги смартфонлар оффлайн-савдосининг 48,2 фоизини ташкил этди.

2015 йилда Oppo саккизинчи ўринни эгаллаган ҳолда энг машҳур смартфон брендлари рўйхатининг кучли ўнталигидан жой олган эди. Йил сўнгига келиб, компания ўзининг савдодаги сезиларли кўрсаткичлари билан барчани лол қолдирди: 50 миллионта қурилмалар сотилди. 2016 йилнинг бошида компания даромадининг кескин ўсишини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, шу зайлда Oppo энг юқори чўққини ҳам забт эта олади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар