Буюк Британиянинг Гатвит шаҳрида Boeing-787 Dreamliner янги авлод авиалайнерларида малака ошириш учун 18 нафар учувчи – 9та экипаж танлаб олинди. Айнан улар янги ёзги Boeing-787 отрядининг негизини ташкил этади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, биринчи иккита лайнер шу йил августда келтирилади.

Бугунги кунда энг замонавий ҳисобланган Boeing-787 Dreamliner авиалайнерлари сотиб олиниши билан Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси тараққиётида янги давр бошланади.

Ушбу муҳим воқеага авиакомпаниянинг барча ходимлари катта миқёсдаги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.