Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчисини ўз лавозимидан озод этди.

Қирғизистон раҳбарининг фармонига кўра, Эмилбек Узакбаев Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун: Эмилбек Узакбаев 2012 йилдан бери шу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.