БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россия ва АҚШни Суриядаги қуролли тўқнашувни тўхтатиш учун ихтилоф томонларига таъсир қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Пан Ги Мун, шунингдек, Ҳалабдаги шифохонага ҳужумнинг холис тергов қилинишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Ҳужум оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Аввалроқ Оқ уй Ҳалабга берилган аваизарбаларни қоралаганди.