Норвегия қирғоқлари яқинида қулаган вертолётнинг йўловчиларига тегишли бўлган жасад қолдиқлари аниқланган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, полиция Берген шаҳридан ғарбдаги ҳудудда Шимолий денгиздаги нефть платформасига ишчиларни олиб кетаётган вертолёт қулаб тушгани ҳақида маълумот берганди. Унинг бортида камида 14 киши бўлгани айтилган.

Полиция вакили Мортен Кронен вертолётнинг қулаб, парчаланиб кетгани ҳақида айтган. Шунингдек, қулашдан сўнг портлаш содир бўлгани маълум қилинган. Қулашдан олдин денгизга одамлар ташлангани ҳақида маълумотлар бор.

Қайд этилишича, бу ҳодиса Турой оролидан узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлган.