Украина ташқи разведка бошлиғи Виктор Гвоздь ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенконинг тегишли фармонида айтилди. Фармон Порошенконинг расмий сайтида чоп этилди.

"Гвоздь Виктор Иванович Украина ташқи разведка бошлиғи лавозимидан озод этилсин", деб айтилган ҳужжатда.

Фармон 29 апрель билан саналанган. 

Гвоздь бу лавозимни 2014 йил 27 февралидан эгаллаб келаётган эди.