29 апрель куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрининг марказидаги туманлардан бирида полиция автомобили портлатиб юборилди. "Ал-Ватан" газетаси маълумотига кўра, бу портлаш Гиза туманидаги автомобиллар эстакадасида содир бўлган. Қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Айни вақтда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Миср ИИВ маълумотига кўра, Шарқия вилоятида жиноий гуруҳ вакиллари ва полиция ўртасида юз берган отишма туфайли 3 нафар полициячи ҳалок бўлган.