Россия ва Польша сув ости кемалари тўқнашиб кетгани маълум бўлди

Жаҳон 29 Апрель 2016 2312

ОАВда Болтиқ денгизида Россия ва Польша сув ости кемаларининг тўқнашиб кетгани маълум қилинди. Пиллаус яримороли соҳиллари яқинида Россия ҳарбий-денгиз кучларининг "Краснодар" сув ости кемаси Польшанинг Orzeł ("Ожел") сув ости кемасига урилиб кетган.

Ушбу воқеа бир неча кун аввал содир бўлган. Асосий маълумотларга кўра, Россия сув ости кемаси жиддий шикастлар олмаган ва ҳарбий-денгиз базасига мустақил равишда қайта олган. Польша сув ости кемаси эса тўқнашувдан кейин сув устига чиқишига тўғри келган ва у воқеа жойидан шатакка олиниб олиб кетилган.

Варшава ОАВ эса бунинг аксини айтмоқда, айнан рус сув ости кемасига ёрдам керак бўлган.

"Краснодар" сув ости кемаси 2015 йил ноябрда флот таркибига киритилган ва Россия мудофаа вазирлигининг бу турдаги 4-субмаринаси бўлган. Субмарина янгиланган инерциал навигацион мажмуа, энг янги турдаги ҳарбий ахборот-бошқарув тизими ва хорижга сотилмайдиган қурол-аслаҳа билан жиҳозланган. Шу билан бирга кема ноёб акустик махфийлик кўрсаткичларини сақлаб қолган ва шу сабабли америкаликлар бундай кемаларни "қора туйнуклар" деб атайдилар.

"Ожел" сув ости кемаси эса Польшага совет замонларидан қолган ягона сув ости кемаси бўлиб, унинг қуролланишида 533 мм калибрли 6 та торпедо қурилмаси, 18 тагача торпедо ёки 28 та мина бор. Польша ҳарбий-денгиз кучлари ихтиёридаги қолган 4 та субмарина Британиядан қолган.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрелда Латвия қуролли кучлари Россия кемалари ва сув ости кемасини ўз чегаралари яқинида кўришганини маълум қилишган. Латвия томони маълумотларига кўра, Латвия чегаралари олдида нафақат Россия ҳарбий кемалари, балки самолётлари ҳам 2015 йилда 270 марта кўриниш берган. Россия мудофаа вазирлиги Болтиқбўйидаги ҳамкасбларининг эътирозларига "Россия ҳарбий-коинот кучларининг барча парвозлари ва кемаларнинг ҳаракатланиши халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши" билан жавоб бериб келадилар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар