Сайлов қонунларини бузган хорижликлар Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилади

Ўзбекистон 29 Апрель 2016 1512

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни имзолади. Бу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган. Ҳужжат матни "Халқ сўзи" газетасида чоп этилган. Ҳужжат эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган.

Жиноят кодексининг 29-моддасига киритилган ўзгатиришга кўра, чет эл фуқаролари ёки фуқароликка эга бўлмаган шахслар, сайлов қонунларини бузган ҳолларда ҳамда тақиқланган экстремистик адабиётларни олиб келгани ва тарқатгани учун Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар Марказий Сайлов қўмитаси фаолиятига аралашганда, сайлов комиссиялари фаолиятига аралашганда, референдум ўтказиш комиссия фаолиятига аралашганда, сайловни ёки референдумни молиялаш тартибини бузганда Республика ҳудудидан чиқариб юборилади. Олдин ушбу қоидабузарликлар учун жазо қонунда кўрсатилмаган эди.

Шунингдек, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби бузилганда, миллий, ирқий, этник ёки диний қарама-қаршилик тарғиб қилинган ҳолатларда, порнография, наркотик моддалар, психотроп моддалар ва қалбаки дорилар тайёрлаган ва тарқатганлик учун чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилади.

Маъмурий кодексга кўра, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишидан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.

Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар